Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Inter cup–2018» мусобақаси ўтказилди

Тошкентда «Inter cup–2018» мусобақаси ўтказилди

Фото: www.the-uff.com

Бугун 31 май куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда «Inter sport project» спорт компанияси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонларида «1 июнь – Халқаро болалар куни»га бағишланган 2011-2012 йилларда туғилган болалар ўртасида «Inter cup–2018» мусобақаси ташкил қилинди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайтида хабар берилган.

Мусобақада «Inter sport», «Пахтакор», «Odil Junior», «Спартак», «JFL» каби болалар жамоалари иштирок этиб, майдонда ўзларининг маҳоратларини намойиш этдилар.

Фото: www.the-uff.com

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Профессионал лигаси бош директори Омон Ғофуров ва мусобақанинг фахрий меҳмони Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов иштрокчиларга ҳомийлар томонидан ажратилган эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.

Тақдирлаш маросимидан сўнг «Анор» болалар ашула ва рақс ансамбли аъзолари ўзларининг чиқишлари билан ёш футболчилар ҳамда томошабинларнинг кайфиятларини хушнуд этишди.

Фото: www.the-uff.com

Қайд этиш зарурки, бундай тадбирлар ёш футболчиларга катта футболга ўзларининг илк қадамларини қўйишларига ҳамда бўлажак мусобақаларга тайёрланишларига катта ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг