Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда инвесторлар учун яна бир қулайлик яратилди

Тошкентда инвесторлар учун яна бир қулайлик яратилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркор ва инвесторлар учун янги — tashinvest.uz интерактив портал фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур инвестиция портали орқали нафақат мамлакатимиз, балки хориж ишбилармонлари ўз лойиҳаларини онлайн тарзда юборишлари мумкин. Бунда инвесторларнинг қимматли вақтини тежаш, масофадан туриб безнес лойиҳаларини тақдим этиш кўзда тутилган. Бунинг учун порталда махсус сўровномани тўлдириб ариза қолдириш имконияти мавжуд.

Инвест порталининг яна бир афзаллик жиҳати инвестор тақдим этган лойиҳасининг қайси босқичда кўриб чиқилаётганини кузатиб боради. Бир сўз билан айтганда, портал тезкор ва шаффофдир. Юборилган аризаларга қисқа муддатда жавоб берилади.

Инвест портал орқали келиб тушган лойиҳалар ҳокимиятнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Комиссия тасдиғидан ўтган лойиҳалар ҳокимлик биносида бўлиб ўтадиган «Инвесторлар куни» тадбирида ишктирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг