Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Каптива» ва «Кобальт» тўқнашди

Тошкентда «Каптива» ва «Кобальт» тўқнашди

Фото: uznews.uz

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 1 октябрь куни  «Амир Темур – Алишер Навоий» кўчалари кесишган чорраҳада «Кобальт» ва «Каптива» автотранспортлари иштирокида ЙТҲ юз берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.Ю. ўзига бириктирилган «Каптива» русумли автомашинани «Амир Темур – Алишер Навоий» кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, асосий йўлдан келаётган Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи З.Э. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашинани ўтказиб юбормаслиги оқибатида тўқнашув содир этган.

Натижада «Кобальт» автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг