Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда овқатдан оммавий заҳарланиш, Қирғизистондаги можаро, Францияни ютмоқчи бўлган Купер ва 6 июнь кунининг бошқа янгиликлари

Тошкентда овқатдан оммавий заҳарланиш, Қирғизистондаги можаро, Францияни ютмоқчи бўлган Купер ва 6 июнь кунининг бошқа янгиликлари

Фото:«Xabar.uz»

Бугун юртимиз ва жаҳонда ўзига воқеаларга бой кун бўлди. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу кунда Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.

Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сўнгги янгиликлар

«Оқтепа лаваш» оммавий заҳарланиш борасида жавобгарликни зиммасига олди

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Жамият

Тошкентда овқатдан оммавий захарланиш «Оқтепа лаваш» билан боғланмоқда

Тошкентда овқатдан оммавий заҳарланиш бўлгани ва у «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шаҳобчаларида тайёрланган товуқли сендвични истеъмоли билан боғлангани ҳақида хабар қилгандик. 

Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Оқтепа лаваш» маъмурияти баёнот берди.

Хориж

Қирғизистонда қирғизлар ва турклар ўртасида жанжал чиқди. Тўлиқ шарҳ

Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Сокулув туманидаги Орок қишлоғида қирғизлар ва турклар ўртасида жанжал келиб чиқди. Натижада уйларга ва машиналарга зарар етказилган. Бу ҳақда Қирғизистондаги бир қатор нашрлар хабар тарқатди.

Спорт

Эктор Купер: «Биз Францияга қарши ўйнашимиз ва ҳатто ютишимиз мумкин эди»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Эктор Купер КХДРга қарши кечадиган ўртоқлик ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Биз ҳатто Аргентина билан ўйнашимиз мумкин эди. Нимага ўйнамаслигимиз керак? Шунингдек Дидье Дешам билан ҳам алоқам жуда яхши. Шундай экан, Франция терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишимиз мумкин бўларди. Ҳатто ютишимиз ҳам мумкин эди. Нима учун ютмаслигимиз керак? Аммо биз бирор лойиҳа гапирар эканмиз, вазиятга реал қарашимиз лозим,-деди Купер.

Тавсия қиламиз

Рус тилини билмайдиган болани рус синфларига бериш керакми?

Чирчиқ дарёси бўйида «Янги Тошкент» қурилиши мумкин (видео)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

Об-ҳаво маълумоти: эртага ёғингарчилик кутилмаяпти

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг