Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда технологиялар йўналишида янги университет очилади

Тошкентда технологиялар йўналишида янги университет очилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитой Халқ Республикаси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Тошкентда кўп тармоқли технология университетини очиш бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, янги таълим муассасасининг моддий-техник базасини тўлиқ шакллантириш, хорижлик мутахассисларни жалб қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, учрашувда университетда турли йўналишларга кўп сонли талабаларни қабул қилиш кўзда тутилган.

Йиғилиш якунида истиқболга тегишли қарорлар қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг