Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда уч бемор ўткир нафас етишмовчилиги туфайли реанимацияга олинди

Тошкентда уч бемор ўткир нафас етишмовчилиги туфайли реанимацияга олинди

Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хабар берилди.

Ҳозирда мамлакатимизда 757 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафар беморнинг аҳволи оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг