Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда уч қаватли кўприк қурилаётгани сабаб ёпилган йўл қисман очилди

Тошкентда уч қаватли кўприк қурилаётгани сабаб ёпилган йўл қисман очилди

Тошкент шаҳри, Махтумқули кўчасидаги уч қаватли кўприк қурилиши якунланмаганига қарамай транспорт қатнови қисман қайта тикланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар берилган.

«Фуқароларимизнинг кўп сонли илтимосларига кўра, Махтумқули кўчасида кўприк қурилиши ишларига қарамай, 12 март куни соат 8:00 да Паркент кўчасидан Махтумқули кўчасига бўлган йўл Махтумқули кўчасининг Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасига бўлган йўналишда очилади. Бунда қурилиш ишлари давом этади, ҳайдовчилардан хавфсизлик чораларига риоя қилишни сўраймиз.

Вужудга келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! Тез кунда мазкур ҳудудда ишлар якунланиб, ҳаракат тўлиқ тикланади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишда транспорт ҳаракати 3 март санасида ёпилган ва 13 март санасида ҳаракат қайта тикланиши хабар қилинган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг