Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда учта «Malibu» тўқнашди

Тошкентда учта «Malibu» тўқнашди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Бугун, 12 ноябрь куни соат 13:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 54-уй қаршисида бирданига учта «Malibu» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган У.О., 1990 йилда туғилган И.Р. ва 1969 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги «Malibu» русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, 37 ёшли ҳайдовчи У.О. тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг