Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда яна ер қимирлади

Тошкентда яна ер қимирлади

Фото: «Rugr.gr»

Бугун, 10 май куни соат 19:11 да Тошкентда яна зилзила кузатилди. Ҳозирча зилзила маркази, унинг магнитудаси қанча бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Шунингдек, ер қимирлаши Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам содир бўлган ёки бўлмаганидан бехабармиз. Табиийки, талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар ҳам йўқ.

Айни пайтгача ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бу ҳақда хабар берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида сўнгги бор 9 май куни маҳаллий вақт билан 15:44да кучли ер қимирлаши кузатилган, унинг магнитудани 6.2 бални ташкил қилгани, Ўзбекистонда эса тахминан 3 балл атрофида бўлгани айтилган эди. Мазкур зилзила Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз ва Қаршида ҳам сезилган.

Расмий маълумот сайтда эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг