Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда яна коронавирус ҳолати қайд этилди

Тошкентда яна коронавирус ҳолати қайд этилди

Фото: «Afnews.ru»

2020 йил 18 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 378 (+125) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Бўстонлиқ туманида яшаган 71 ёшли А.Т. (эркак) ҳамда 41 ёшли Д.Я. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 331 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 51 нафар, Бухоро вилоятида 23 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 46 645 (+553) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 312 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг