Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда янгиланган жасорат майдони фойдаланишга топширилди

Тошкентда янгиланган жасорат майдони фойдаланишга топширилди

Фото: «toshkent.uz»

1966-йилнинг 26-апрелида Тошкент шаҳрида юз берган кучли зилзилани акс эттирувчи Жасорат майдони тубдан таъмирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг халқ қабулхоналарига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар, талаб ва истакларни инобатга олиб, Президентимиз ташаббуси билан қайта таъмирланган ушбу майдон 10-июль куни фойдаланишга топширилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Рафиқаси ва фарзандларини зилзиладан ҳимоя қилаётган эркак акс эттирилган монумент атрофидаги майдон ободонлаштирилиб, хушбўй гуллар экилди, замонавий ёритгичлар ҳамда қулай ўриндиқлар ўрнатилди.

Шу тарзда пойтахт аҳолиси оилавий ҳордиқ чиқариши мумкин бўлган диққатга сазовор масканлар сони яна биттага кўпайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг