Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ён қўшни уч босқинчи билан олишди

Тошкентда ён қўшни уч босқинчи билан олишди

Фото: «Podrobnosti.mk.ua»

2019 йил 19 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи С.Г., С.М. ва муқаддам судланган Ж.М.лар Табрик кўчасида яшовчи 56 ёшли С.Г.ни уйига бостириб кирган ва у ерда С.Г.нинг турмуш ўртоғи ҳамда қизини қўрқитиб, пул талаб қилаётган вақтида уйда шовқин кўтарилган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шовқинни эшитиб, уларнинг олдига чиққан қўшниси А.Ё.га босқинчилар қаршилик кўрсатишган. Натижада А.Ё. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида босқинчилардан бири — С.Г.га тан жароҳати етказгандан сўнг босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетишган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида уччала босқинчи ҳам қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг