Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Aмити университетида халқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтди

Тошкентдаги Aмити университетида халқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун 26 август куни Тошкент шаҳридаги Aмити университетида жаҳондаги AКТ соҳасида етакчи халқаро экспертларидан бири, НAСA компаниясининг юқори малакали дастурчилари раҳбари Майкл Герард Хинчи билан онлайн семинар бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Aмити университети томонидан ташкил қилинган ушбу семинарда олимлар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Ушбу семинар «Халқаро профессор-ўқитувчилар муҳокамалари форуми» туркум дастурларининг биринчисидир. Унинг асосий мақсади Республикамиздаги олимлар фаолиятни рағбатлантириш ва уларни дунёнинг энг кўзга кўринган мутахассис олимлари билан самарали мулоқотни ташкил этишдан иборат. Шу билан бирга, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада яхшилашга кўмаклашишдир.

Маълумот учун:

Майкл Герард Хинчи – Ирландия дастурий муҳандислик тадқиқот марказининг директори. У қатор етакчи халқаро илмий ташкилотлар томонидан қатор мукофотларга сазовор бўлди:

НAСA дастурий таъминотни таъминлаш тадқиқотига қўшган ҳиссаси учун 2012 йилги НAСA мукофоти

НAСA Керлей мукофоти 2009 — Йил тадқиқотчиси

Трибал коллежида электротехника бўйича биринчи 4 йиллик коллеж даражасини олгани учун НAСA фахрий мукофоти 2008

Буюк Британиянинг Етук математик мукофоти

Буюк Британиянинг Етук муҳандис мукофоти

Буюк Британиянинг Етук профессионал муҳандис мукофоти

Буюк Британиянинг Aхборот технологиялари бўйича мутахассис мукофоти

Aвстралия муҳандислар институти, илмий ходим фахрий унвони

Буюк Британия компьютер жамияти, илмий ходим фахрий унвони

Электротехника ва электроника муҳандислари институти, катта аъзоси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг