Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида қатнашмайдиган мамлакатлар сони 12 тага етди

Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида қатнашмайдиган мамлакатлар сони 12 тага етди

Фото: Instagram/aiba_official

Норвегия бокс федерацияси ўз вакилларини ЖЧ-2023га юбормасликка қарор қилди, Россия ва Беларус боксчиларига ўз мамлакатлари байроқлар остида турнирда қатнашишга рухсат этилгани бунга сабаб бўлди.

Турнирда қатнашишдан бош тортган мамлакатлар сони, Норвегия билан, 12 тага етди. Унгача АҚШ, Канада, Буюк Британия, Полша, Украина, Нидерландия, Швейцария, Чехия, Швеция ва Ирландия турнирга бойкот эълон қилганди. Германия терма жамоаси эса Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўриши сабабли ЖЧда қатнашмаслигини билдирганди.

NBF хабарига кўра, Норвегия россиялик ва беларуслик спортчилар келадиган барча IBA чемпионатлари ва тадбирларида қатнашмасликка қарор қилган. Бу бутун делегацияга тегишли: боксчилар, жамоалар, судялар ва расмий шахслар.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2023 йилнинг 1–14 май кунлари бўлиб ўтади. Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига эса, аввалроқ, 15–31 март кунлари Ню-Дели (Ҳиндистонда) мезбонлик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг