Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги маълум кўчаларда қатнов қисми тораяди

Тошкентдаги маълум кўчаларда қатнов қисми тораяди

Фото: «NewsNN»

Жорий йилнинг 4 март кунидан 18 апрель кунига қадар, Фарғона йўли кўчасининг Қўшкўприк кўчасидан Толлимаржон кўчасигача бўлган қисмида ичимлик ва оқова сув қувурларини ётқизиш ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг хабарига кўра, иш олиб бориш жараёнида кўча қатнов қисми 7 метрга тораяди.

Шунинг учун Фарғона йўли кўчасида ҳаракатланиш жараёнида йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилиб, эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Шу билан бирга тирбандликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида мазкур кўчага параллел бўлган кўчаларда ҳаракатланиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг