Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги сауналарнинг бирида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар аниқланди (фото)

Тошкентдаги сауналарнинг бирида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар аниқланди (фото)

Тошкент шаҳар ИИББ

2018 йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган «Золотая рыбка» номли саунада текширув ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур текширув давомида фуқаролар 1998 йилда туғилган Ташкенбаева Камолахон Ботир қизи, 1990 йилда туғилган Раззоқова Умида Махмудовна ва 1992 йилда туғилган Валиева Кумушлар саунада фоҳишалик билан шуғулланиб, мижозлар билан жинсий алоқа қилиб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу муассаса раҳбари, 1983 йилда туғилган Абдурахманова Лутфиниса Абдурахмон қизига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек К.Б.Ташкенбаева, У.М.Раззоқова ҳамда К.Валиеваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190 ва 223-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг