Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги уч поғонали йўл ўтказгичи қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

Тошкентдаги уч поғонали йўл ўтказгичи қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

Тошкент шаҳрининг Оҳангарон ва Паркент кўчалари кесишмасида шу кунгача хали қўлланилмаган 3 қаватли йўл ўтказгични қуриш жараёни қизғин давом этмоқда. У 2019 йил сўнгида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Бунёдкорлик ишларининг бош режаси «Боштранслойиҳа» АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Унга кўра, дастлаб умумий узунлиги 484, кенглиги 26,7 метрни ташкил этувчи туннел қурилади. Мазкур иншоотнинг баландлиги жаҳон стандартларига мос равишда 5,5 метр бўлиб, ҳар икки йўналишда 3 та автомобил йўлаги барпо этилади.

Шунингдек, бу ерда лойиҳа доирасида ёритиш тизими, сув чиқариш ариқчалари қурилади. Иккинчи босқичда ер сатҳидан 1 метр баландликда диаметри 50 метрни ташкил этадиган доирасимон йўл ўтказгич қуриш ишлари олиб борилади.

Энг асосийси, ушбу ҳудудда Махтумқули ва Шарқий аэропорт кўчаларини боғловчи улкан йўл ўтказгич тиклашниши ҳам режалаштирилган. Мазкур иншоот Тошкент вилоятининг Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманлари томон ҳаракатланувчи автомобиллар бошқарувчилари учун қатор қулайликлар яратади.

Хусусан, мазкур ҳудудларга элтувчи замонавий магистрал бунёд этилади. Натижада ушбу ҳудудларгача бўлган масофа деярли 20 км.га қисқаради. Йирик йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 618, кенглиги 30 метрни ташкил этади ва 6 та автомобил йўлакларига мўжалланган бўлади.

Ҳозирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан туннел қазиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил охирига қадар лойиҳага қиритилган барча иншоотларни тўла қуриб битириш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг