Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги ядро университетига директор тайинланди

Тошкентдаги ядро университетига директор тайинланди

Шавкат Абдукомилов "ММФИ" Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг ижрочи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шу кунгача техника фанлари номзоди Ш.Абдукомилов "Ўзатом" агентлигининг "Илм-фан, инновация ва кадрларни тайёрлаш" бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ММФИ МТЯУ Тошкент шаҳридаги филиали ўз фаолиятини 2019 йилнинг 3 сентябрь куни бошлаган бўлиб, бугунги кунда филиалда бакалаврлар кундузги таълим дастури асосида “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, “Ядро физикаси ва технологиялар”, “Иссиқлик энергияси ва иссиқлик физикаси” ва “Электр энергетикаси ва электротехника” таълим йўналишлари бўйича таҳсил берилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг