Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентга кондиционерли автобуслар келишни бошлади

Тошкентга кондиционерли автобуслар келишни бошлади

«Турон24»нинг маълум қилишича, жорий йил охирига қадар келтирилиши режалаштирилган 80 та “SAZ LE 60” автобусларининг дастлабки 20 таси Самарқанддан Тошкентга қараб йўлга чиққан.

Автобуслар пойтахт жамоат транспорти тарихида илк бора кондиционерлар билан жиҳозланган. Янги “SAZ LE 60” автобусларига автомат ўтказгичли "Евро-4" двигатели ўрнатилган.

Бундан ташқари, транспорт ногиронлар учун махсус ўриндиқ ва пандус (чиқиб-тушиш йўлаги) билан жиҳозланган. Автобус жами 56 йўловчига мўлжалланган бўлиб, 25 та ўриндиққа эга.

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг маълум қилишича, Самарқанддаги ҳар икки автомобиль заводи билан тузилган шартномага мувофиқ йил сўнгига қадар яна 60 та “SAZ LE 60” ҳамда 40 та “MAN” русумли автобуслар босқичма-босқич келтирилиши кўзда тутилган. Бу жараён мунтазам давом эттирилади. Шу тариқа автосаройларнинг автобуслари янгилаб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг