Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентлик фуқаро итларни гўшт учун сўйишда айбланди

Тошкентлик фуқаро итларни гўшт учун сўйишда айбланди

Фото: «Меҳр ва Оқибат» жамияти

Тошкентдаги маҳаллалардан бирининг аҳолиси гўшт учун итларни сўйган киши ҳақида «Меҳр ва оқибат» ташкилотига мурожаат қилишди.

Қайд этилишича, 6 октябрь куни «Меҳр ва Оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига Тошкентнинг Яшнобод туманидаги «Тонг» маҳалласи аҳолисидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчиларнинг сўзларига кўра, ушбу маҳалла фуқароларидан бири ўзининг хонадони ҳовлисида итларни гўшт учун сўйган.

Маълум қилинишича, 5 октябрь куни ушбу жойда иккита итни кўришган, 6 октябрь куни улар ғойиб бўлган.

Бир ҳафта олдин ит сўйишда гумонланган шахс қўшниларига тегишли иккита итни алдаб ушлаб, уларни шу ерга боғлаб қўяди. Бироқ, буни кўрган маҳалла болалари шовқин кўтаришгач, эркак уларни қўйиб юборишга мажбур бўлади.

7 октябрь куни ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вакиллари ариза берувчилар, участка инспектори ва маҳалла раиси билан биргаликда ҳудудни кўздан кечиришган. Ҳовлида катта қозонли ошхона бўлган.

Хонадон эгасининг сўзларига кўра, у ҳеч қачон итларни тутмаган ва сўймаган, балки ош пишириш учун ушбу қозондан фойдаланади. Шунингдек, у тунда кимдир эшикни бузиб, иккита итни ўғирлаб кетганини айтган.

«Афсуски, итларнинг ўлдирилгани бўйича аниқ гувоҳларнинг кўрсатмалари бўлмаса профилактика инспектори иш материалларини судга тақдим эта олмайди», дейилади ташкилот баёнотида.

Қайд этилишича, гувоҳлар суриштирилмоқда. Хонадон эгаси эса энди итларни ҳовлисига олиб келмасликка сўз берган. У бу ҳолат кузатилса, жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг