Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг айрим туманларида бир неча кундан бери сувни ўчиришган

Тошкентнинг айрим туманларида бир неча кундан бери сувни ўчиришган

Бугун, 12 октябрь куни Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида водопровод суви ўчган ёки босими пасайган. Бу ҳақда аҳоли ижтимоий тармоқлар орқали норозилик билдиришга тушган.

Пойтахт ҳокимлиги ҳозирча жим, лекин "Сувсоз" ДУК бунга изоҳ берган. Унга кўра, Тошкентнинг айрим туманларида сув босими пасаяди ёки умуман ўчади.

Энг қизиғи, сайтда кеча, 11 октябрь куни эълон қилинган ахборотнинг ичида сентябрь ойи учун ҳам ўчирилиши ёки босим пасайиши керак бўлган ҳудудлар графиги берилган.

Ижтимоий тармоқларда ёзишларича, янги очилган KFC ресторани маъмурияти сув йўқлиги учун мижозлардан узр сўраб, кичкина эълонча илиб қўйган.

Тошкент шаҳрида кунлаб эмас, аслида соатлаб сув ўчириш ёки босимини пасайтириш мумкин. Бунда ҳам аҳоли олдиндан огоҳлантирилиши зарур. Ахир буёғига яхшигина совуқ тушиб қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг