Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трампнинг яна бир маслаҳатчиси ишдан бўшамоқчи

Трампнинг яна бир маслаҳатчиси ишдан бўшамоқчи

Фото: «Haber7.com»

АҚШ президенти Доналд Трампнинг яна бир маслаҳатчиси шу йил куз фаслида ишдан бўшамоқчи, дея хабар беради «Haber7.com».

Бу ҳақда Трамп: «Оқ уйнинг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Дон Мак-Ган шу йил куз фаслида ишдан бўшамоқчи. У билан биргаликда самарали меҳнат қилдик. Ундан миннатдорман», – деган.

Мак-Ган махсус ваколатга эга судья Роберт Мюллер олиб бораётган Россия бўйича суриштирувни (2016 йилги президентлик сайловларида Россиянинг аралашуви) яқиндан таъқиб этиши билан танилган эди.

Дон Мак-Ган ўрнига айни пайтда Оқ уйда Россия суриштируви бўйича масъул вазир Эммет Флуднинг тайинланиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг