Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги боғчани бориб кўрди (фото)

Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги боғчани бориб кўрди (фото)

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олтиариқ тумани Қапчиғой маҳалласидаги «Smart kids» мактабгача таълим муассасасини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида ишга туширилган ушбу боғча 210 болага мўлжалланган. Кичкинтойларни ҳар томонлама ривожлантирадиган ўйинчоқ ва инвентарлар билан жиҳозланган. Бугунги кунда Фарғона вилоятида 38 та шундай замонавий мактабгача таълим муассасаси ишга тушган.

Шу ерда мактабгача таълим тизимида татбиқ этилаётган Интеграциялашган мониторинг электрон тизими тақдимоти ўтказилди. Бу тизимда мамлакатдаги ҳар бир боланинг туғилишидан то вояга етгунча бўлган ҳолати, соғлиги, ривожланиши, ўзлаштириши ҳақида маълумотлар жамланади. Шунингдек, унда тарбиячилар, боғчалар, уларга эҳтиёж тўғрисида ҳам барча ахборотлар бўлади.

– Бу таълим-тарбия тизимининг асоси, ўзига хос ойнаси, – деди Шавкат Мирзиёев. – Ундаги маълумотларни кузатиш, таҳлил қилиш орқали таълим-тарбияда нималарга эътибор беришимиз кераклигини аниқлаймиз. Бизнинг фарзандларимиз энг яхши, замонавий шароитларга муносиб.

Президентимиз ушбу электрон тизимни маълумотлар билан тўлдириш, уни таълимнинг кейинги босқичларида ҳам қўллаш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг