Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туризмга «энг қарам» шаҳар аниқланди

Туризмга «энг қарам» шаҳар аниқланди

Фото:traveltreasure.no

Мексиканинг Канкун шаҳри — туризмга «энг қарам» шаҳар. Шаҳар ялпи ички маҳсулотининг 49,6 фоизини сайёҳлардан ишлайди. Бу ҳақда Жаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши  (WTTC) маълум қилди.

Эътиборли жиҳат: мексикаликларнинг машҳур бу курорти 1972 йилгача оддий балиқчилар қишлоғи бўлган. Ҳозир унга асосан АҚШ дан (63 фоиз) сайёҳлар келишади.

Икккинчи ўринда — Марокашнинг Марракеш шаҳри. Туризм шаҳар ғазнасининг 30,2 фоизини кўтармоқда. Сайёҳлар асосан французлар.

Макао (Хитой) етакчи учликда — ЯИМнинг 29,3 фоизини сайёҳлар келтирмоқда.

Тўртинчи ўринда Орландо (АҚШ, ЯИМнинг 18,7 фоизи), Анталя (Туркия, ЯИМнинг 17,6 фоизи) бешинчи поғонада.

Тақдири туризмга бевосита боғлиқ шаҳарлар ўнлигига Венеция, Лас-Вегас, Бангкок, Дубай ва Дубровник ҳам киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг