Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркистон — Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази

Туркистон — Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази

Фото: «zakon.kz»

3 миллион нуфусга эга Жанубий Қозоғистон вилояти маркази ўзгарди: эндиликда Чимкент эмас, балки Туркистон вилоят марказидир. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Вилоят маҳаллий кенгаши депутатлари Туркистоннинг вилоят маркази бўлишини бир овоздан тасдиқлашди.

«Туркистонда эндиликда худди Марказий Осиёнинг гавҳар шаҳарлари — Самарқанд, Бухоро, Хива сингари туризм ривожланади. Қозоғистон тарихи ва маданиятини юксалтиришда бу шаҳар муҳим аҳамият касб этади, — деган Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жонсаид Туймабоев.

Бу ўзгаришдан сўнг Чимкент, Кентов ва Туркистон шаҳарларининг чегаралари қайтадан белгилаб олинади.

Нуфуси 1 миллиондан зиёд бўлган Чимкент шаҳрининг жанубий ҳудуди Туркистонга ўтказилади.

Аҳмад Яссавий туғилиб вояга етган Туркистон шаҳри Қозоғистоннинг тарихий масканларидан ҳисобланади.

Аҳмад Яссавий мақбараси ЮНЕСКОнинг номоддий-маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган.  

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг