Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистон Фанлар академиясини пулсиз қолдирди

Туркманистон Фанлар академиясини пулсиз қолдирди

Фото: «Kremlin.ru»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Фанлар академиясини давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Академияни молиялаштириш тўхтатилиши уч йил давомида босқичма-босқич амалга оширилади. Мамлакат ҳукумати энергетика секторидаги давомли инқироз туфайли илм-фанга ажратиладиган маблағларни тежаб турмоқчи.

Туркманистон Фанлар академияси 1951 йили Ашхободда собиқ Иттифоқ ФА филиали базасида ташкил этилган. Унинг таркибида 26 та илмий-тадқиқот институти ва давлат сейсмология хизмати, олий аттестация комиссияси, 17 та олий мактаб, иккита тиббиёт тадқиқотлари маркази, кутубхона ва иккита босмахона бор.

Фанлар академияси фаолияти 1998 йили Туркманистон президенти Сапармурат Ниёзов томонидан бекор қилинганди. Қарийб ўн йил йил жамоатчилик аcосида кун кўрган академияни 2009 йилдан Бердимуҳамедов яна молиялаштиришни бошлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг