Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Туябўғиз» сув омборида янги ГЭС ишга туширилади (фото)

«Туябўғиз» сув омборида янги ГЭС ишга туширилади (фото)

Фото: Ҳасан Пайдоев

2019 йилнинг биринчи чорагида «Туябўғиз» сув омбори қошида қурилаётган ГЭСни ишга тушириш режалаштирилган. Мазкур кичик ГЭСда ҳозирда охирги иш жараёнлари кетмоқда. ГЭСнинг ўрнатилган қуввати 11,4 МВт.ни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони билан «Ўзбекгидроэнерго» зиммасига 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш топширилган. Мазкур дастурга асосан 42 та янги ГЭС қурилиши ва 32 таси модернизация қилиниши режалаштирилган. Шу асосда «Туябўғиз» сув омбори, Катта Фарғона канали, Оҳангарон, «Тўпаланг» дарёсида «Заржоб-1» ва «Заржоб-2» кичик ГЭСлар каскади қурилишлари бошлаб юборилган.

Ана шу лойиҳалардан бири Тошкент вилоятининг «Туябўғиз» сув омбори қошидаги кичик ГЭС қурилишидир. Бу ердаги қурилиш ишлари 2017 йилнинг июнь ойида бошланган. Мазкур ГЭСни «Гидропроект» АЖ лойиҳаси асосида «TO’PALANG HPD IRRIGATION SYSTEMS» унитар корхонаси бунёд этмоқда. Объектнинг умумий қиймати 16.33 млн. АҚШ долларига тенг. Ушбу маблағнинг қарийб ярми чет эл инвестицияси ҳисобига молиялаштирилмоқда. 8.09 млн. АҚШ долларлик қисми эса «Ўзбекгидроэнерго» томонидан қопланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг