Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Twitter» янги функцияни ишга туширди

«Twitter» янги функцияни ишга туширди

Фото: «Fortune»

«Twitter»да фойдаланувчиларнинг хабарларга жавобларини яшириш имконини берадиган функция синовдан ўтди ва энди бутун дунёдаги фойдаланувчиларга тақдим этилади. Бу ҳақда компания веб-сайтида маълум қилинди.

Компания тушунтиришича, бу функция фойдаланувчи томонидан суҳбатлар ва ҳисоблар устидан назоратни кучайтириш ва унга мулоқот пайтида ўзини хавфсиз ва қулай ҳис этиши учун жорий қилинган.

Энди хизматнинг рўйхатдан ўтган ҳар бир фойдаланувчиси ўз твитларига жавобларни яшириши мумкин. Жавоблар кулранг белги билан белгиланади, уларга босиш орқали одамлар мазмуни билан танишишлари, «яширилганларига» жавоб беришлари мумкин.

Шундай қилиб, юзерлар энди давом этаётган суҳбатларни яхшироқ бошқариш имкониятига эгалар, аммо бошқа фойдаланувчилар барибир суҳбатни тўлиқ кўра оладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг