Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаётимиз учун муҳим тадбир: «Ucellдан 40 та чинор акцияси»

Ҳаётимиз учун муҳим тадбир: «Ucellдан 40 та чинор акцияси»

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Тошкент шаҳридаги Содиқжон Толипов ва Бобур кўчалари чорраҳасида, Тошкент халқаро аэропорти яқинида «Ucell дан 40 та чинор акцияси» ўтказилди. 

Бугунги кунда экологик муаммолар сабабли турли касалликлар кўпаяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса катта шаҳарларимизда дарахтларнинг асоссиз кесилиши доимо жамоатчилик танқидига сабаб бўлиб келган. 

«Ucell» компанияси ташаббускорлари эса шаҳримизнинг яшиллигига янада ҳисса қўшиш, барчани экология ва атроф-муҳитни асрашга чақирган ҳолда бу акцияни уюштирди. 

Тадбирда «Ucell» ходимлари, уларнинг оила аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Лойиҳа ООО Landscape Group мутахассислари ёрдами, Тошкент шаҳар хокимияти, хокимият ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Тошкент ободонлаштириш бош бошқармаси ва Сирғали тумани ободонлаштириш бошқармаси қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилди.

Қадим замонлардан бери чинор яшиллик рамзи, қалин кенг тожли, ёзнинг иссиқ кунида қутқарувчи дарахт саналади. Чинор дарахтлари жуда узоқ вақт яшайди. Афсоналарга кўра, Чимён тоғлари этагида ёши 2 минг йилдан ортиқ чинорлар ўсади.

Афсуски, бугунги кунда ушбу дарахтнинг кўчатларини топиш жуда қийин ва улар анчагина қиммат. Акция иштирокчилари 3-4 ёшдаги жами 40 чинор экиб чиқдилар. Ҳар бир кўчат бир йил давомида экилиш учун махсус парваришланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг