Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ucell: Қаршида 500 туп қарағай экилди (видео)

Ucell: Қаршида 500 туп қарағай экилди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Компаниянинг баҳорги дарахт экиш акциялари давом этмоқда. «Ucell-Qarshi» ҳудудий филиали ходимлари Қарши шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб, асосий почта бўлими ёнида, Эльдар навли қарағайларни экдилар.

Баҳор келиши билан Ucell анъанавий равишда экологик акцияларини бошлади. Ўтган ҳафта Наврўз байрами арафасида эко-ҳашар уюштирилиб, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги ва компания томонидан оталиққа олинган Ахборот технологияларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган 3-сонли мактабга 170 туп настарин ниҳоллари, 40 та павловния ва 10 та каштан кўчатлари экилди.

Ўтган баҳорда ҳам «Ucell-Qarshi» офиси ходимлари Шараф қўрғони яқинида 40 туп ҳинд настарини ва 40 туп испан дрокларини экишганди. Бу йил 500 дона Эльдар қарағай кўчатлари сотиб олинди.

Эльдар қарағайи асли Озарбайжоннинг шимоли-ғарбий қисмидан келиб чиққан бўлиб, кенг, ёйилган тож билан, баландлиги 15-20 метргача бўлган чиройли дарахт. Ўсимлик кучли шамолларга қарши тура олади ва тупроққа талабчан эмас.

Малик Юсупов, «Ucell-Qarshi» минтақавий филиали директори в.б.:

— Қашқадарё вилоятининг иқлими мураккаб, шунинг учун экиладиган дарахтларнинг турини танлаш жуда муҳимдир. Бу масалада бизга Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бўлимининг бош агрономи Мансур Эшназаров ёрдам берди. Унинг сўзларига кўра, Эльдар қарағайи минтақанинг кескин континентал иқлимига яхши мос келади. У шўрга, қурғоқчиликка, совуққа ва иссиққа чидамли бўлиб, тегишли парваришда тез ўсади ва осонгина илдиз отади. Булутли об-ҳавога қарамай бугун кўчатларнинг бир қисмини экдик. Шу кунлар давомида қолганларини ҳам экамиз.

Кўчатларнинг ёши — 3 йил, баландлиги — 2 дан 2,5 метргача.

Акцияда Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, Ucell ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг