Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ucell-Urganch»: биринчиликни ушлаб турибмиз (видео)

«Xabar.uz» сайтининг «Ucell» минтақавий филиаллари бўйлаб медиа-тур ташрифи давом этади. Бу гал сиз кўҳна Хоразм марказидаги «Ucell-Urganch» минтақавий филиали фаолияти билан танишасиз. 

«Ucell-Urganch» ҳудудий бўлинмаси 2005 йили ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 40дан ортиқ ходим ишлайди. Муҳими, компания карантин даврида ҳам аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни тўхтатмади.

– Бугунга келиб Хоразм вилоятида 160дан зиёд дилерларимиз бор. Ҳамда вилоят бўйича абонентларимиз сони 400 мингдан ошади – дейди  «Ucell-Urganch» минтақавий филиали директори  Ибрат Шихов. – Ҳудудий бўлинмамиз аҳоли билан мунтазам ишлаб, йилдан-йилга ўз таянч станциялари сонини оширмоқда. Жумладан, юқори тезликдаги интернет, LTE станцияларимиз сони ва сифати кескин кўтарилди. Ушбу ҳаракатларимиз биринчиликни ушлаб туришимизга ҳамда олдинга қадам ташлашимизга катта ёрдам беради.

Филиал пандемия даврида касалликка чалинишнинг олдини олиш учун барча операторларини ҳимоя воситалари билан таъминлади. Бундан ташқари, абонентларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг яшаш манзилига бориб хизмат кўрсатишни йўлга қўйди.

«Ucell-Urganch» фронт офисимиз пандемиядан олдин 300 дан зиёд абонентга хизмат кўрсатган бўлса, бугун тўрт нафар малакали операторимиз 150дан ортиқ мижозлар билан ишламоқда – дейди,  «Ucell-Urganch» Абонентлар бўлими раҳбари Қудрат Бекчанов. – Бундан ташқари, чекка ҳудудлар, жумладан, Хазорасп ва Гурлан туманларидаги идораларимиз ҳам тўхтамай ишлаб турибди.

«Меҳр-саноат» хусусий корхонаси раҳбари, «Ucell-Urganch» дилери Сардорбек Болтаев компания билан ҳамкорликда ишлаётганидан мамнун эканлигини алоҳида таъкидлади:

– «Ucell» компанияси билан 2008 йилдан бери шартнома асосида ишлаб келаман ва учта савдо нуқтасига эгаман: иккитаси Урганч шаҳрида, биттаси Боғот туманида. Компания таклиф этаётган таърифлар, кўрсатаётган хизматлар менга жуда маъқул. Айниқса, карантин даврида сим карта етказиб бериш хизматининг жорий этилгани айни муддао бўлди.

Компания дилери Сардорбек Болтаев шахсан ўзи ҳам абонентларнинг уйига сим карталар етказиб бериб тургани, унинг савдо нуқталарида ойига 500-600 та сим карта сотилишини алоҳида қайд этиб ўтди.

– Мен 2006 йилдан бери «Ucell» компаниясининг Хоразм вилоят ҳудудий Ургенч филиалида бош муҳандис вазифасида ишлаб келаман – дейди  «Ucell-Urganch» минтақавий бўлими бош муҳандиси Азамат Аниязов. – Гуруҳимизда 20 нафар ишчи бор ва биз «Ucell» компаниясига тегишли 140дан зиёд таянч станциялари антенналарининг узлуксиз алоқасини таъминлаб турамиз. Шулардан 110дан кўпроғи 3G билан жиҳозланган. 60 та таянч станциямиз юқори тезликдаги 4G мосламага эга.

Бош инженер, шунингдек, йил охиригача тўртта таянч станция:  Урганч, Ҳамкор тумани, Тупроққалъа ҳамда Питнак массивларида ишга туширилиши бўйича лойиҳалар бошлаб қўйилганини таъкидлади.

Жамоага ушбу хайрли ишларида омад тилаб, ҳаммани  «Ucell-Urganch» минтақавий филиалига таклиф этиб қоламиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг