Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ucell» «Apex Insurance» суғурта компанияси билан меморандум имзолади (фото)

«Ucell»  «Apex Insurance» суғурта компанияси билан меморандум имзолади (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Бугун «Ucell» алоқа компанияси бош офисида «Apex Insurance» суғурта компанияси  меморандум имзолаш маросими ўтказилди. 

Меморандумни томонлардан «Ucell» бош директори вазифасини бажарувчи Владимир Кравченко ва «Apex Insurance» МЧЖ бош директори Тимур Саидовлар имзолади. 

Фото:«Xabar.uz»

Шунингдек, уяли алоқа хизматлари ва суғурталаш каби соҳалар ривожланишининг замонавий ғоялари ҳақида кенг кўламли фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди. 

«Ucell» бош директори вазифасини бажарувчи Владимир Кравченконинг айтишича, компания мамлакатдаги йирик алоқа оператори сифатида барча учун фойдали бўлишга интилмоқда. Айни вақтда компания мижозлари сони 7,5 миллиондан ошиб кетди, интернетдан фойдаланиш эса икки бараварга кўпайди. 

Фото:«Xabar.uz»
Фото:«Xabar.uz»

«Apex Insurance» МЧЖ мамлакатимиздаги йирик суғурта компанияларидан бири саналиб, республика бўйлаб 42 та филиалида 115 киши меҳнат фаолиятини олиб боради. Компания Ўзбекистоннинг суғурта тақдим этувчи бозорида қайта суғурталаш фаолиятини олиб борувчи ўнта суғурта компаниялар рўйхатига киради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг