Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уч ойда NASA астронавтининг бўйи 5 сантиметрга ўсди

Уч ойда NASA астронавтининг бўйи 5 сантиметрга ўсди

Фото: «Twitter»

Америкалик астронавт аёл Энн Макклейн уч ойдан бери Ер орбитасида. Шу уч ойда унинг бўйи сезиларли равишда ўсибди. Макклейн скафандрни кийиб кўрганидан сўнг буни яққол сезди.

«Космосга парвоз қилган пайтимга нисбатан бўйим икки дюйм (5 сантиметрдан кўпроқ)га чўзилди», — деб ёзди Макклейн «Твиттер»да.

Илгари бундай ҳолат япон астронавти Норисигэ Канаи билан ҳам содир бўлган — унинг бўйи 9 сантиметрга ўсган.

Айтиш керакки, «бўй ўсиши» фазогирларга хос «касаллик» — улар Ерга қайтиши билан яна ўз ҳолига қайтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг