Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уч шахснинг кирдикори очилди

Уч шахснинг кирдикори очилди

Сирдарё вилояти, Ховос туманида фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарларнинг кирдикорлари фош бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ховос туманида яшовчи фуқаро О.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 3 нафар фуқарони ўзларининг Гулистон давлат университетида ишловчи «Ш.» исмли таниши орқали университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг 6 400 АҚШ долларини қўлга киритганлиги, бундан ташқари фуқаро З.А.га 3,5 млн сўм ва У.М.га 9,1 млн сўм пулни «контракт тўловлари» учун тўлатиб, уларга талабалар сафига қабул қилинганлиги тўғрисида сохта буйруқларни тақдим этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг