Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик олим ЕТФАнинг энг ёш академиги деб топилди

Ўзбекистонлик олим ЕТФАнинг энг ёш академиги деб топилди

Навоий шаҳрида Евроосиё тоғ фанлари академияси президиуми йиғилиши доирасида академик дипломларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Академиянинг янги танланган аъзолари орасида ўзбекистонлик 6 нафар олим: т.ф.д. Баходир Раимжанов, т.ф.д. Юнус Норов, т.ф.д. Ўткир  Носиров, т.ф.д. Қувондиқ Санақулов, т.ф.д. Фарходбек Умаров, т.ф.д. Илхом Мислибаев.

«МИСиС» университети технологик тадқиқот Миллий Олмалиқ филиали директори, т.ф.д. Ф.Умаров Евроосиё тоғ фанлари академиясининг энг ёш академики деб топилди.

Евроосиё тоғ фанлари академияси 2018 йилнинг 20 июнь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Бутунжаҳон тоғ Конгресси доирасида ташкил этилган.

ЕТФА таъсисчилар таркибига етакчи олимлар ва Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон тоғ-металлургия тармоғи экспертлари киритилди.

ЕТФА фаолиятининг асосий йўналишлари иштирокчи мамлакатлар тоғсаноат комплексини ривожлантириш, Евроосиё минтақасида соҳа ривожини тартибга солиш тизимини шакллантириш, соҳани модернизациялашнинг илмий-инновацион потенциалини шакллантириш, илмий тадқиқотлар, истиқболли лойиҳа ва малакавий конструкторлик ишланмаларнинг устувор йўналишларини аниқлаш, белгиланган тадқиқотларни координациялаш, шунингдек, Академиянинг иштирокчи мамлакатларида тоғсаноат соҳаси учун илмий кадр ва мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг