Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UFC чемпиони Усмон камарини ҳимоя қилиб, Ҳабиб Нурмагомедовдан яхшироқ натижага эришди

UFC чемпиони Усмон камарини ҳимоя қилиб, Ҳабиб Нурмагомедовдан яхшироқ натижага эришди

Фото: «Newsae.ru»

UFC чемпионатнинг ярим ўрта вазн чемпиони америкалик Камару Усмон ҳамюрти Хорхе Масвидални мағлубиятга учратиб, чемпионлик шарафини ҳимоя қилди.

Жанг 25 апрелга ўтар кечаси Жексонвилл шаҳрида (AҚШнинг Флорида штати) бўлиб ўтди ва UFC 261 мусобақасининг асосий воқеасига айланди. Усмон иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди. Чемпион бу билан камарини тўртинчи марта муваффақиятли ҳимоя қилди.

Усмон UFC доирасида кетма-кет 14-ғалабасини қўлга киритди ва бу борада 13 марта ғалаба қозонган россиялик Ҳабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди. Промоушен рекорди бразилиялик Aндерсон Силвага тегишли бўлиб, у кетма-кет 16 та жангда ғалаба қозонган.

Усмон аралаш яккакурашлар бўйича жами 20 та жанг ўтказган бўлиб, 19 марта ғалаба қозониб, бир марта мағлубият аламини тотиб кўрган. Масвидаль эса 50 марта майдонга чиқиб, уларнинг 35тасида ғолиб бўлган ва 15тасида мағлуб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг