Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина чегара хизмати: россиялик аёллар алоҳида назоратда!

Украина чегара хизмати: россиялик аёллар алоҳида назоратда!

Фото: «РИА Новости»

Украина давлат чегара хизмати мамлакатга кираётган россиялик аёлларни алоҳида текширувдан ўтказади. Бу ҳақда давлат чегара хизмати матбуот котиби Олег Слободян ўзининг «Фейсбук»даги саҳифаси орқали маълум қилмоқда.

«Бизнинг диққат марказимизда Россия фуқаролари туриши табиий. Чунки икки мамлакат ўртасидаги аҳволни кўриб турибсиз. Энди мамлакатимизга кириб келаётган россиялик аёлларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Нега десангиз, рус аёлларининг ҳам ўз мамлакати махсус хизматларига хизмат қилиши эҳтимоли жуда катта», — деб ёзди О.Слободян.

Аввалроқ О.Слободян Украинанинг россиялик эркакларга нисбатан мамлакатга кириш чеклови бекор қилинганини ҳам билдирган эди. Бироқ давлат чегара хизмати бу хабарни рад этгач, уни саҳифасидан ўчириб ташлади.

Маълумки, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилиши ортидан Украина россиялик эркак фуқароларнинг ўз ҳудудига киришини жиддий чеклаган эди. Бундан англашиладики, айни пайтда ҳарбий ҳолат бекор қилинган бўлса-да, чеклов ўз кучида турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг