Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина Қримни қайтара олмаслигини тан олди

Украина Қримни қайтара олмаслигини тан олди

Фото:«РИА Новости»

«Айни дамда Украина Қримни қайтариб оладиган ҳолатда эмас. Бу ҳақда Вақтинча эгалланган ҳудудлар ва ички кўчирилган шахслар масалалари бўйича вазир ўринбосари Георгий Тука «112 Украина» эфирида маълум қилди», — деб ёзмоқда «РИА Новости».

Унинг сўзларига кўра, айни дамда Киев дипломатик демаршлар ва сиёсий баёнотлар билан чекланишга мажбур. Аммо Тука келажакда Донбасс ва Қрим Украина таркибига қайтишига ишонмоқда. Россия эса, унинг фикрича, «қилган ишлари учун жавоб беради».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг