Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Умид Аҳмаджонов: «Мураббийлар ишига ҳеч ким аралашмайди»

Умид Аҳмаджонов: «Мураббийлар ишига ҳеч ким аралашмайди»

Фото: «ufa.uz»

Бугун Ўзбекистон МТЖнинг янги бош мураббийи, аргентиналик мутахассис Эктор Купер тантанали кутиб олингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Миллий олимпия қўмитасида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоамизнинг янги мураббийи билан учрашди.

«Бизнинг халқимиз жуда ҳам футболсевар. Сиз миллий терма жамоамизни бошқариб боришингиз эълон қилинганидан кейин, юртимиздаги футбол мухлислари бу хабарни катта қувонч билан кутиб олишди. Асосий мақсадимиз олдимизда турган катта мусобақаларда ижобий натижаларга эришиш, Токио-2020 ҳамда Жаҳон чемпионати — 2022 йўлланмасини қўлга киритиш. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бунинг учун Сизга барча шароитларни яратиб беради. Мураббийлар ишига ҳеч ким аралашишига йўл қўйилмайди. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб олдимизга қўйилган мақсадларга эришамиз деган умиддаман», — деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида, Эктор Купер ҳам бу йўлда бор куч-ғайратини аямаслигини билдириб ўтар экан, аэропортдаги кутиб олиш маросимидан ҳайратда эканини яшириб ўтирмади.

Учрашув сўнгида Умид Аҳмаджонов Эктор Куперга унинг номи туширилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий либоси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:00да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг