Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мулк ҳуқуқи ҳаммага ҳам эмас. Умумдавлат акцияси йўлидаги ғовлар ҳақида (рақам ва фактлар)

Мулк ҳуқуқи ҳаммага ҳам эмас. Умумдавлат акцияси йўлидаги ғовлар ҳақида (рақам ва фактлар)

Иллюстратив сурат

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳозиргача (08.04.2019) мамлакатимиз бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун Давлат хизматлари марказларига жами 610 мингдан ортиқ юртдошларимиз мурожаат қилишган.


Мавзуга оид: Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқи бериш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди


Мурожаатлар оз

Энг паст кўрсаткич Қашқадарё вилоятида — атиги 38 фоиз, яъни жами 86 мингдан ортиқ ўзбошимчалик билан қурилган тураржойлардан 33 мингдан ортиғига мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича аризалар келиб тушган.

Шунингдек Тошкент шаҳри — 55 фоиз (жами 45 029 тадан 24 999 та ариза келиб тушган) ва Самарқанд вилояти — 71 фоиз (72 409 тадан 51 516 та) ҳам «илғорлар» сафида.

Мулк ҳуқуқи ҳаммага ҳам эмас 

Акция бошланганидан бери Ўзбекистон бўйича 201 мингдан ортиқ фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларига нисбатан мулк ҳуқуқи (мурожаатларнинг 32 фоизи) эътироф этилди.

Энг паст кўрсаткичлар: Тошкент вилояти (16 фоиз), Қашқадарё (18 фоиз), Андижон (24 фоиз), Сурхондарё (26 фоиз) ва Самарқанд (27 фоиз) вилоятлари.

Келиб тушган 76 мингдан ортиқ мурожаат рад қилиниб, 332 мингдан ортиқ мурожаат комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилмоқда ва 88 мингдан ортиқ мурожаат бўйича фуқаролар томонидан бир марталик йиғим тўланиши кутилмоқда.


Мавзуга оид: Ўзбекистонда 1 миллионга яқин ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бор 


Энг қонунбузар идоралар

Ушбу акция доирасида Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари аъзолари томонидан 115 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатларига (мурожаатни кўриб чиқиш муддёати ва тартибини бузиш, асоссиз рад этиш ҳолатлари) йўл қўйилганлиги аниқланди.

Мазкур қонун бузилиши ҳолатларининг 46 мингдан ортиғи — кадастр хизмати; 15 мингдан ортиғи — ички ишлар; 14 мингдан ортиғи — ҳокимликлар; 13 мингдан ортиғи — солиқ; 12 мингдан ортиғи — қурилиш; 6 мингдан ортиғи — экология; 4 мингдан ортиғи ДСЭНМ органлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ушбу ҳолатлар юзасидан 1211 нафар шахс маъмурий, 385 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди (шулардан 35 нафари вазифасидан озод этилди).

Акция доирасида ечимини кутаётган тизимли муаммолар

Биринчидан, бугунги кунга қадар 23 мингдан ортиқ мурожаат бўйича комиссия томонидан ижобий хулоса берилган бўлсада, мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан асоссиз равишда қарор қабул қилинмаяпти. Масалан, Бухоро вилоятида 5216 та, Сурхондарёда 3875 та, Тошкент вилоятида 3198 та, Қорақалпоғистон Республикасида 2528 та, Қашқадарёда 1839 та, Хоразмда 1737 та, Тошкент шаҳрида 1659 та, Наманганда 1155 та, Самарқандда 1038 та ҳолат бўйича комиссиянинг ижобий хулосаси чиққан бўлсада, туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари қабул қилинмаган.

Иккинчидан, акция доирасида давлат хизматларини кўрсатувчи комиссия аъзоларининг тузилмасида давлат хизматини кўрсатиш бўйича аниқ таркибий бўлинма мавжуд эмас ёки бу йўналишдаги давлат хизматини кўрсатиш бўйича аниқ масъул ходимлар бириктирилмаган. Жумладан, комиссия аъзоси — туман (шаҳар) қурилиш бўлимларида 1-2 нафар ходим бўлгани ҳолда, уларга ушбу акция доирасида амалга оширилиши лозим бўлган бошқа ишлар ҳам қўшимча вазифа сифатида юклатилган. Бу каби ҳолатларни комиссия аъзолари ҳисобланувчи барча давлат органлари фаолиятида ҳам кузатиш мумкин. 

Таъкидлаш жоизки, биргина 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳар ҳафта давомида қарийб 33 мингтадан ортиқ мурожаат келиб тушмоқда ва комиссия аъзоларидан ҳафта давомида ўртача 160-170 тадан мурожаатни кўриб чиқиб, ҳал этиши талаб қилинмоқда.

Оқибатда, ушбу иш давлат хизматини кўрсатувчи давлат органларининг масъул ходимларига қўшимча вазифа сифатида юклатилганлиги сабабли акция доирасидаги вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига имкон бермаяпти.

Учинчидан, туман (шаҳар) комиссиясининг қароридан норози бўлиб, фуқаролар томонидан юқори турувчи комиссияга юборилган мурожаатлар яна туман (шаҳар) комиссиясининг ўзига ўрганиш учун юборилмоқда. Ваҳоланки, юқори турувчи комиссиянинг вазифаларидан бири туман (шаҳар) комиссияси қарорининг қонунийлигини ўрганиш ва баҳо бериш ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг