Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ургут майизи «Миллий банк» кўмагида экспорт қилинмоқда

Ургут майизи «Миллий банк» кўмагида экспорт қилинмоқда

Фото: Шерзод Икрамутдинов

Ургут тоғларида етишган мевалар нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни мамлакатларда ҳам анча машҳур. Ён қўшниларимиз Тожикистон ва Қозоғистонда анчадан буён билишади. Тўрт йилдирки Ургут мева-чевалари олис Хитой, Украина, Россия ва Беларусга ҳам етиб бормоқда.

«Ургут Агро Вет Сервис» корхонаси тўрт йил муқаддам катта мақсадлар билан иш бошлади. Бу иш учун корхонанинг 1,2 миллиард сўм пули бор эди. Қўшимчасига «Миллий банк» 2,5 миллиард сўм маблағ ажратди. Шу тариқа Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўмагида корхона фаолияти бошланиб кетди ва 20 киши иш билан таъминланди.

Айни вақтда «Ургут Агро Вет Сервис»да ҳар ой 500 тонна маҳсулот қайта ишланади ва қадоқланиб, хорижга экспорт қилинади. Бизнес ғоя эса у қадар мураккаб эмас, корхона ходимлари бозорга чиқади ва деҳқонларнинг маҳсулотини бозор нархида харид қилади. Сўнгра ушбу маҳсулот корхонага олиб келиниб, замонавий ускуналарда сараланади, ювилади, қуритилади ва қадоқланади. Шу тариқа куз, қиш ва баҳор қуритилган мева-чева экспорти билан ўтади.

Ёзда ҳам «Ургут Агро Вет Сервис» фаолияти тўхтаб қолмайди. Юртимиздаги айни пишиқчилик мавсумида сарҳил мевалар экспорти бошланади. Корхона бу борада ҳам ўзига ҳос тажрибага эга.

Ўтган йили «Ургут Агро Вет Сервис» 3,5 миллион долларлик маҳсулотни экспортга йўналтирган эди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида ушбу кўрсаткич 3 миллион доллардан ошиб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг