Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уруш қатнашчиларига қимматбаҳо қўл соатлари совға қилинмоқда

Уруш қатнашчиларига қимматбаҳо қўл соатлари совға қилинмоқда

Фото: Facebook / Kholmat Mamarasulov

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги фармойишига мувофиқ, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига қимматбаҳо қўл соатлари совға қилинмоқда.

Маданият вазирлигининг «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали Бош дирекцияси қўл соатларини харид қилиш учун хусусий корхона билан истисно тариқасида тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилган. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 3 038,0 миллион сўм маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикасида жами 1065 дона қўл соатини тақсимлаш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг