Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«USENET-2018» конференцияси блокчейн ва контент яратишга бағишланади

«USENET-2018» конференцияси блокчейн ва контент яратишга бағишланади

Фото: «UzDaily.uz»

27 апрель куни Тошкентда маркетинг, реклама ва IT соҳасидаги мутахассисларни бирлаштирадиган «USENET» интернет-конференцияси бўлиб ўтади. Бу йилги тадбирнинг асосий мавзулари блокчейн ва контент яратишга бағишланади. Бу ҳақда «Daryo.uz хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва дунёнинг турли малакатларидан келган 20 дан ортиқ мутахассислар блокчейн технологияси ва уни амалиётда қўллаш мавзусида маърузалар билан сўзга чиқади.

Бундан ташқари, турли мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи интернет-ОАВ вакилларининг чиқишлари ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, тадбир доирасида иккита мавзуга оид гуруҳий муҳокамаларни ўтказиш режалаштирилган.

Қолаверса, «Google», «Samsung», «Mail.ru», «Beeline Uzbekistan», «Яндекс» ва етакчи компания вакилларининг чиқишлари ҳам режалаштирилган.

Доимий анъанага мувофиқ, конференция «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасининг иккита мажлислар залида ўтказилиб, бир кун давом этади.

Бу тадбир digital соҳасини ўзлаштириш, янги ва фойдали танишувлар орттириш, муҳокамаларда қатнашиб, етакчи мутахассислар билан мулоқот қилиш учун ажойиб имконият ҳисобланади.

Тадбир ташкилотчиси — «Ledokol Group» медиа агентлиги. Конференция Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.

Конференция ҳомийлари: «Samsung», «Click» мобил банкинг тизими ҳамда «Одноклассники» ижтимоий тармоғи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг