Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уяли телефонга уя қурган бало — бунга ўзимиз айбдормиз (инфографика)

Уяли телефонга уя қурган бало — бунга ўзимиз айбдормиз (инфографика)

Уяли телефон юзасида унитаз қопқоғи остидагидан анчагина кўп бактериялар яшаши аниқланган.

Фото: «YouTube»

Жанубий Кореянинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бюроси маълумотларига кўра, йирик супермаркетлар аравачаларининг тутқичларидаги бактериялар сони ҳар 10 квадрат сантиметрга 1100 колонияни ташкил этаркан. Иккинчи ўринни интернет-кафелардаги компьютер сичқончалари эгаллайди. Жамоат жойларидаги ҳожатхоналар эшиклари тутқичларида эса ўртача ҳар квадрат сантиметрда 340 тадан зарарли микроорганизмлар колониялари жойлашиб олган.

Уяли телефон юзасида унитаз қопқоғи остидагидан анчагина кўп бактериялар яшаши ҳам тадқиқотлар жараёнида аниқланган. Хулоса шуки, мобиль телефон, компьютер клавиатураси ёки телевизор пультини мунтазам тозалаб, дезинфекциялаб туриш шарт, йўқса буларда касаллик қўзғатувчи бактериялар уялаб-урчиб кетади. Мана, касалликлар нимадан бошланади...

Биз эса дастурхон бошида ҳам телевизор пультини қўлимиздан қўймаймиз, смартфон эса болаларда...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг