Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«IKEA»нинг мобиль дастури мебелларни уйга «жойлаштириб» кўриш имконини беради

«IKEA»нинг мобиль дастури мебелларни уйга «жойлаштириб» кўриш имконини беради

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«IKEA» компанияси «Android» қурилмалари учун қўшимча реалликка эга мобиль дастур яратди. Эндиликда смартфон ёрдамида мебелларни хонага «жойлаштириш» мумкин, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Шкаф ёки диван — хонага тўғри келмаганлиги учун дўконга қайтариб обориш мумкин бўлган енгил буюмлар эмас. Шундай экан, «Android» учун янги дастур «IKEA Place» дастури — ажойиб янгилик. У реал вақтда смартфон камераси орқали унинг дисплейида мебелларини жойлаштиради. Янги муҳитни жойлаштириб кўриш учун хонадан чиқиш ҳам шарт эмас.

Дастурчиларнинг сўзларига кўра, мазкур мобиль дастур «IKEA» каталогида мавжуд мебеллардан юқори аниқликда ва ўлчамда фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Тасвирдаги диван худди ҳақиқийдек кўринади, ҳатто унинг сояси ҳам бўлади. Предметлар 3D-форматида мавжуд бўлиб, уларни айлантириш, яқинлаштириш мумкин.

«Engadget»нинг маълум қилишича, дастур «Google ARCore» қўшимча реаллик платформасида яратилган бўлиб, уни «Google Play»дан кўчириб олиш мумкин. Таъкидлаш керакки, уни асосан смартфонларнинг флагман моделлари «кўтара олади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг