Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UzAutomotors» ходимларининг норозилигига расмий муносабат билдирилди

«UzAutomotors» ходимларининг норозилигига расмий муносабат билдирилди

Фото: «UzAutomotors»

«UzAutomotors» компаниясининг транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари ойликлари бир неча баравар қисқартирилиб юборилгани, мурожаатлари эса бир неча ойдан буён инобатга олинмаётгани сабаб норозилик сифатида иш ташлаш уюштирмоқчи бўлишаётгани ҳақида хабар тарқалганди.

«Жорий йилнинг 6 март куни ижтимоий тармоқларда «UzAutomotors» АЖ транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари Д.Раҳмонов, Ж.Султонов ва бошқаларнинг ойлик иш ҳақи тўланиши ҳамда ушланмалардан норози бўлиб қилган видеомурожаати ўрганилди», дейилади расмий муносабатда. 

Аниқланишича, «UzAutomotors» АЖ компаниясида айни вақтда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас. Жорий йилнинг февраль ойи учун иш ҳақи ўтган ойнинг 20 санасида аванс тариқасида, март ойининг 5 санасида тўлиқ тўлаб берилган. Ходимнинг иш ҳақидан унинг ёзма аризасига асосан кредит тўловлари ҳамда суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилган. 

«Ушбу мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида компания масъул вакиллари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси ходимлари иштирокида ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, унда «UzAutomotors» АЖ томонидан иш ҳақини тўлиқ ҳисоблаб тўлаб берилганлиги, компания томонидан бирор-бир асоссиз ушланмалар амалга оширилмаганлиги, шунингдек ишчи-ходимларга яратилган ижтимоий ҳимоя пакети яъни, транспортда ишга келиб-кетиши, махсус кийим-бош билан таъминланиши, овқатланиши, тиббий кўриклари учун тўловлар компания ҳисобидан амалга оширилаётганлиги тушунтириб берилди» дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг