Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UZCERT ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларни огоҳлантиради

UZCERT ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларни огоҳлантиради

Фото: «infosec.uz»

Ахборот хавфсизлиги ҳодисаларига чора кўриш хизмати (UZCERT) андроид қурилмалар учун (*.apk) оммабоп мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар (VK, Facebook, Odnoklassniki, Telegram, Whatsapp ва бошқалар) гуруҳлари ва каналларида зарарловчи иловалар тарқатилиши ҳолатлари кўпайганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Ахборот ва жамоат хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Мазкур зарарловчи дастурлар Андроид операцион тизимидаги мобиль қурилмалар ишини мобиль қурилмани бошқариш имкониятидан фойдаланишга тўсқинлик қилиш йўли орқали блоклашга мўлжалланган. Блокдан чиқариш фақат муайян код (пароль) киритилганидан кейин амалга оширилади.

Зарарловчи дастурлар ғаразгўйлар томонидан ушбу дастур томонидан блокланган, блокланиш экранида кўрсатилган мобил телефон рақамига маблағлар ўтказилганидан сўнг, блокдан чиқариш кодини кўрсатиш орқали мобиль қурилмалар фойдаланувчиларидан пул маблағларини товламачилик йўли билан олиб қўйиш мақсадида фойдаланилади.

UZCERT тавсиялари:

  • Мобиль қурилмадан хавфсиз фойдаланиш мақсадида номаълум манбалардан келувчи дастурий таъминотларни ўрнатмаслик маслаҳат берилади. Шунингдек, мобиль қурилмага антивирус дастурий таъминотини ўрнатиш зарур ва антивирус базаларининг долзарблигини кузатиб бориш талаб этилади.
  • Бу каби ҳодисалар аниқлаган ҳолатларда UZCERT хизмати мутахассисларига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз сўралган: (95) 170-98-97 ёки e-mail: info@uzcert.uz.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг