Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Узун туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга туширилди (фото)

Узун туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга туширилди (фото)

Жорий йилнинг 15 март куни Узун тумани Давлат хизматлари маркази учун янги бино ишга тушди. Ушбу объект маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилган.

Бино оқ феруза рангларда бўлиб, замонавий дизайн стандартлари асосида безатилган. Юмшоқ мебеллар билан жиҳозланган шинам кутиш заллари, ёш болали оналар учун мўлжалланган болалар майдончаси мавжуд.

Марказга ташриф буюрадиган фуқаролар  бепул Wi-Fi дан фойдаланишлари мумкин. 20 дан зиёд экранларда Давлат хизматлари марказлари томонидан тақдим этиладиган айрим хизматлар тўғрисида информацион роликлар намойиш этилмоқда. Ушбу экранлардан тадбиркорлар ўз маҳсулот ва хизматлари рекламасини шартнома бўйича жойлаштириши мумкин.

Фуқаролар  бу ерда Давлат хизматларидан ташқари нотариус, ФҲДЁ бўйича хизматлардан ҳам фойдаланиш имкониятига эга. Шунингдек, бинода туман халқ қабулхонаси ҳам ўрин олган. Иккита банк кассаси фаолият юритиши йўлга қўйилмоқда.

Марказ 190 минг аҳолига эга Узун туман халқига тезкор, қулай ҳамда шаффоф бўлган 105 турдаги давлат хизматларини кўрсатади. Хизмат кўрсатиш электрон навбат олиш орқали амалга оширилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг