Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бокуда Aрманистоннинг чегарада уюштирган провокацияси натижасида 7 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Бокуда Aрманистоннинг чегарада уюштирган провокацияси натижасида 7 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Фото: «AA»

Aрманистоннинг навбатдаги провокацияси натижасида 16 ноябрь куни бошланган жанговар ҳаракатлар чоғида 7 нафар Озарбайжон ҳарбийси ҳалок бўлди, яна 10 нафари яраланди. Бу ҳақда чоршанба куни Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

16 ноябрь, сешанба куни Aрманистон қуролли кучлари Озарбайжон билан чегарада навбатдаги провокацияни амалга оширди.

Озарбайжон қўшини позицияларига ҳужум қилиниб, артиллериядан ўқ узилди.

Маҳаллий жанглар 16 ноябрь куни кечқурун якунланди.

Расмий Боку провокацияларда Aрманистон ҳарбий-сиёсий раҳбариятини айблади.

Аввалроқ Aрманистон Мудофаа вазирлиги шарқий чегарадаги жангларда уларнинг 12 нафар аскарини Озарбайжон ҳарбийлари асирга олганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг