Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яна бир қонун қабул қилиниши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда яна бир қонун қабул қилиниши режалаштирилмоқда

Фото: «Digital.Report»

Ўзбекистонда «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилди ва у 2019 йилнинг январ ойида қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган.

Лойиҳага кўра, мазкур қонун шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шахсий ҳаёт, шахсий ва оилавий сирлар дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш; уларнинг яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш; уларнинг махфийлигига риоя этиш; уларни тақдим этишга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш; уларнинг ноқонуний равишда қайта ишланишининг олдини олишни таъминлайди.

«Шахсий маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот ресурсларида шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш хусусиятлари қонунга мувофиқ белгиланади», дейилади қонун лойиҳасида. 

Шахсий маълумотларни қайта ишлашда инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши керак. Қонун билан ахборотни ёлғон ёки ноқонуний тарзда тўплаш тақиқланади.

Шунингдек, шахснинг розилигисиз унинг шахсий маълумотларидан фойдаланиш тақиқланади. Жиноий иш доирасида, жиноий фаолиятдан тушган маблағларни легаллаштиришга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан маълумот қайта ишланиши, шунингдек, маълумотларга кириш имконияти очиқ бўлганида бу қоида истисно қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг